Ивлеевага нисбатан Россия армиясини обрўсизлантириш ҳақида баённома тузилди

Фото: газета.ру

Москвада машҳур блогер ва телебошловчи Анастасия Ивлеэевага нисбатан армияни “обрўсизлантириш” бўйича маъмурий иш очилди, дея хабар беради Arbat.media.

“Медиазона” хабарига кўра, телебошловчига қарши баённома Москванинг Тверской суди томонидан Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.3.3-моддасига асосан Россия армиясини «обрўсизлантириш» учун келиб тушган.

Ивлеевага қарши баённома 2024 йил 16 апрелда рўйхатга олинган. Ишни кўриш санаси ҳали белгиланмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.