Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонаси ўз фаолиятини тиклади
Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонаси республикалар ўртасидаги музокаралардан сўнг ўз фаолиятини қайта бошлади. Теҳронда дипломатик департамент янги манзилда очилди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида хабар берилди.
“Элчихона фаолиятининг қайта тикланиши ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничиликка асосланган Озарбайжон-Эрон муносабатларини янада ривожлантиришга ҳамда икки давлат ўртасида эришилган келишувларни амалга оширишга хизмат қилади”, – дейилади пресс-релизда.
Элчи ва дипломатик ходимлар Эронга етиб борган. Қайд этилишича, аккредитация қилинган мамлакат Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси доирасида элчихона биноси олдида хавфсизликни таъминлаш чораларини кўрган.
Улашиш:
Шарҳлар