Ўзбекистонлик фермер 2 млрд сўм кредит олиб, Россияга қочиб кетди
Россиянинг Саратов областида қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, дея хабар беради «СарИнформ».
Аниқланишича, бир неча йил аввал Ўзбекистонда ушбу фуқаро қишлоқ хўжалиги корхонасини бошқарган.
2021 йил июнь ойида сигирлар сотиб олиш учун 2 миллиард сўм кредит олиб, кейин бу пул билан қочиб кетган. Қарздорга нисбатан маблағларни ўзлаштириш моддаси бўйича иш очилиб, у қидирувга берилган.
Ўзбекистон фуқароси 2024 йил февраль ойида Саратов области ва Қозоғистон чегарасида қўлга олинган. Ҳозирда эркак ҳибсда ва тез орада Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилади.
Улашиш:
Шарҳлар