Қозоғистон компанияси Россияга дронлар учун деталларни харид қилишга ёрдам бергани аниқланди

Дрон
Фото: Россия 24

Қозоғистонда рўйхатга олинган “КБР-технологии” компанияси Беларусь орқали Россияга дронларни ишлаб чиқариш учун эҳтиёт қисмлар етказиб бериш схемасида иштирок этган, деб ёзади Orda нашри Ц”Вёрстка” текширувига асосланиб.

ОСТEК компаниялар гуруҳи ушбу схемани ҳарбий саноатда қўлланиладиган тақиқланган ускуналарни етказиб бериш учун шакллантирган.

“КБР-технологии” Беларуснинг “Тефида” компанияси билан биргаликда Ғарб санкцияларини четлаб ўтиб, Россияга турли тақиқланган маҳсулотларни етказиб берган. Бу қуйидагича амалга оширилгани: Қозоғистон компанияси санкциядаги товарларни гўёки ўзи учун сотиб олади, чунки бунга ҳеч қандай чекловлар йўқ. Аммо буюртма қилинган товарлар транзит билан Минскка ва у ердан Москвага олиб кетилади.

“КБР-технологии” компанияси Петропавловскда 2022 йил 13 майда, яъни Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан кейин рўйхатга олинган. Компания гўёки улгуржи савдо компанияси сифатида фаолият юритган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.