Қозоғистон президенти: «Россия ҳарбий жиҳатдан енгилмас»
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Россия ҳарбий жиҳатдан енгилмас эканлигини билдирди.
“[Германия] Канцлер Шольц билан музокаралар чоғида айтганимдек, Россия ҳарбий жиҳатдан енгилмас. Бу Россиянинг ҳарбий салоҳияти, ушбу мамлакат аҳолисининг президент Путин сиёсатини қўллаб-қувватлаши ва тарихнинг ўзи томонидан тасдиқланган ҳақиқатдир. Шунинг учун биз тинч йўл билан ҳал этиш вариантларини излаш ва барча давлатларнинг, жумладан, Хитой ва Бразилиянинг реал режаларини қўллаб-қувватлашни зарур деб ҳисоблаймиз. Бошқа йўл йўқ”, — деди у Astana Think Tank Forum ялпи мажлисида.
Унинг сўзларига кўра, муқобил фақат «ўзаро қирғинли уруш».
“Эҳтимол баъзи дунё кучлари бундан манфаатдордир, аммо бу тубсизликка олиб борадиган йўл. Конструктив музокаралар орқали тинчликка интилиш заифлик белгиси эмас, балки стратегик эҳтиёткорлик намойишидир”, — дейди Токаев.
Шарҳлар