Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди

2024 йил 5 февраль куни давлат раҳбари Қосим-Жомарт Токаев “Қозоғистон Республикаси ҳукумати тўғрисида”ги фармонни имзолади, деб ёзади Zakon.kz.

Фармон матнида айтилишича, Конституциянинг 70-моддасига биноан Қозоғистон Республикаси президенти Қозоғистон ҳукуматининг истеъфосини қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилган.

“Қозоғистон Республикаси Бош вазири вазифалари вақтинча Роман Васильевич Скляр зиммасига юклансин”, — дейилади ҳужжатда.

Фармонда, шунингдек, президент Қозоғистон Республикаси ҳукумати аъзоларига “ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқлангунга қадар ўз вазифаларини бажаришда давом этишни” буюрган.

Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.