Қозоғистонлик фаоллар Россиядан ядро синовлари учун компенсация талаб қилмоқда
Қозоғистон фаоллари республика ҳудудидаги ядро синовлари учун Россиядан товон пули талаб қилиш ташаббуси билан чиқди, дея хабар беради “Осиё давлатлари ва жаҳон инқирози” нашри. 2023 йил ёзида улар Steppe Organization for Peace (STOP) тузганди. 2024 йил май ойи ўрталарида улар “Ядро қуролини йўқ қилиш бўйича халқаро кампания”ни бошлаб, Семейга сафар уюштиришди.
Ядро қуролига қарши курашувчиларнинг фикрича, Совет империяси Қозоғистонга даҳшатли зарар етказган, энди буни компенсация қилиш вақти келди. Уларнинг айтишича, Россия СССРнинг вориси сифатида ўз ядро арсеналидан сиёсий мақсадларда фойдаланишда давом этмоқда ва Қозоғистон бу синовлардан ҳеч қандай фойда олмаган.
Уларнинг Қозоғистон расмийларига нисбатан ҳам шикоятлари бор, фаолларга кўра, улар ядровий синовларидан жабр кўрган ҳудудлар аҳолисини қўллаб-қувватлашга етарлича эътибор бермаяпти.
Фаолларга кўра, Украинадаги кенг кўламли уруш ядровий қуроллар ҳақидаги глобал мунозарани янгилаб, уларга ўз мақсадларига эришиш имкониятини бермоқда. Улар Россиядан товон пулидан ташқари, дунёда ядро қуролини тўлиқ тақиқлашга интилишяпти.
Шарҳлар