Дубайда елим халталарга тақиқ қўйилди
2024 йил 1 июндан Дубайда бир марта ишлатиладиган елим ёки қоғоз халтадан фойдаланишга тўлиқ тақиқ кучга киради. Aйни пайт супермаркетлар 25 филон тўлаётган бундай тўрвалар уч ой ичида бутунлай муомаладан чиқарилади.
Дўкондан мижозга текинга муқобил йўл тақдим этиши талаб қилинмайди. Мижозга кўп марта ишлатиладиган харид пакети олиб келиш тавсия этилади. Тақиқ микро елим чиқинди қолдирадиган, биологик парчаланадиган халтачаларга ҳам тааллуқли.
Хабарга кўра, «янги қоида нон, сабзавот, гўшт, балиқ ва товуқ гўшти, ахлат қутиси, кир ювиш қопини, шунингдек электрон қурилма ва онлайн харид қилинадиган маҳсулотни қадоқлашда қўлланилмайди».
Бир марта ишлатиладиган қопчадан фойдаланганлар 200 дирҳам тўлайди, қоида такроран бузилганда жарима миқдори икки баробар ортади.
2025 йил 1 январдан коктейл таёқчаси, стакан ва ҳатто, елим пахта таёқчага ҳам тақиқ киритилади. 2026 йил 1-январдан озиқ-овқат ва ичимлик учун елим идиш ва қопқоқ сотиш, шундай буюмлардан фойдаланиш тақиқланади. Айни чора қайта ишланган материалдан тайёрланган қопча, шунингдек экспорт товарини қадоқлашга мўлжалланган полиэтиленга нисбатан қўлланмайди.
Шарҳлар