Парижда Эрон консуллигига келиб, ёнида портловчи модда борлигини айтган киши қўлга олинди
Парижнинг 16-округида полиция Эрон консуллигида портлаш содир этиш билан таҳдид қилган номаълум шахсни қўлга олди. Бу ҳақда BFMTV хабар беради.
Гувоҳлардан бири, соат 11:00 атрофида Эрон консуллигига шубҳали эркак кирганини хабар қилган. Гувоҳнинг сўзларига кўра, эркакда граната ёки портловчи жилет бўлган.
Телеканал маълумотларига кўра, консулликка кирган эркак ёнида бомба борлигини ва “акасидан қасос олмоқчилигини” айтган.
Ҳибсга олиш операцияси BRI элита полиция бўлими томонидан амалга оширилди. ОАВ маълумотларига кўра, қўлга олинган шахсдан ҳеч қандай портловчи қурилма топилмаган.
Полиция воқеа содир бўлган ҳудудда терговни давом эттирмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар