Патриарх Путинга умрининг охиригача ҳокимиятда қолишни тилади
Владимир Путин инаугурация тантаналари якунидан сўнг Кремлдаги «Благовещенский» соборига келди. У ерда Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл давлат раҳбарининг тантанали тарзда лавозимга кирганлиги муносабати билан миннатдорчилик ибодатини ўтказди. У Путинга Россияга хизмат қилиш вазифасини “Худонинг ўзи юклаган” деб ҳисоблайди.
«Менга жасурлик билан айтишга ижозат беринг: Худо хоҳласа, асрнинг охири сизнинг ҳокимиятдалигингизнинг ҳам охири бўлсин. Сизда Ватанга бу улуғ хизматни узоқ ва муваффақиятли бажаришга барча имкониятлар бор», – деди комил ишонч билан Патриарх. Ибодатдан сўнг у президентга қадимий икона ва гулдаста топширди.
Улашиш:
Шарҳлар