“Первый канал” Удмуртия герби ва байроғи шаклидаги шевронларни Украина томонида жанг қилаётган “канадалик ёлланма аскарлар”нинг фарқловчи белгилари сифатида кўрсатди

Кадр из видео Первого канала

14 апрель, якшанба куни янгиликлар  дастурида мухбир Гусейн Гусейновнинг аннексия қилинган “ДНР”дан лавҳаси чиқди. Гусейнов репортажда ўлжаларни йиғаётган жангчилардан бири билан суҳбатлашади.

Жангчи мухбирга ҳужумдан кейин топилган фарқлаш белгиларини кўрсатди. «Икки юзинчи»ларда (украиналикларда) ўлжалар топилди. Маълум бўлишича, Украина шевронлари Канаданинг шевронлари экан. Маълум бўлишича, Канада шевронлари. Герб”, – дейди у ва камерага Удмуртия байроғи ва герби туширилган шевронни кўрсатади.

Шундан сўнг, кадр ортидаги овоз: «Украина қуролли кучлари сафларида ёлланма аскарларнинг борлиги узоқ вақтдан бери ҳеч кимга сир эмас» – дейди.

Udm-info телеграм канали таъкидлаганидек, шевронларни кўрсатилган лавҳа фақат Узоқ Шарқ ҳудудлари учун чиқарилган эпизодда берилган ва у кейинчалик кесиб ташланган, Россиянинг марказий қисмида эса намойиш этилмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.