Песков: Ҳозирча “Крокус”даги теракт борасида “мантиқли версия” билдирилгани йўқ

Песков
Фото: ВК

Тергов ҳозирча Подмосковьедаги “Крокус сити холл”да содир этилган теракт сабаблари, жумладан, Россия Федерациясида тақиқланган “Исломий давлат” (ИД) террорчилик гуруҳининг иштироки бўйича якуний версияни билдирмади. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков брифингда маълум қилди.

«Тергов давом этмоқда, ҳозирча ҳеч қандай мантиқли версия айтилмади», – дея изоҳ беради Кремль вакили. «Биз фақат дастлабки маълумотлар ҳақида гапирган эдик, ҳозирча ҳеч қандай версиялар илгари сурилмаган.»

«Биз расмий ҳуқуқ-тартибот идораларимиздан маълумот кутишимиз керак», – деди Песков.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.