Певчих: Навальний ГФРда қамалган қотилга алмаштирилмаслик учун ўлдирилди
Алексей Навальнийнинг сафдоши Мария Певчих қамоқдаги сиёсатчини Германияда Зелимхан Хангошвилини ўлдиришда айбланган “ФСБ” махсус бўлинмасининг ходими Вадим Красиковга алмаштириш учун кўрилган тайёргарлик ҳақида гапирган видеосини эълон қилди. «Навальний яқин кунларда озод бўлиши керак эди», дейилади унинг каналида эълон қилинган видеода.
Певчихнинг сўзларига кўра, 15 февраль куни кечқурун у Красиковни Алексей Навальний ва икки АҚШ фуқаросига алмаштириш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ва улар «якуний босқичда» эканлигига тасдиқ олган. Воситачилардан бири сифатида россиялик олигарх Роман Абрамович чиққан.
Певчихнинг сўзларига кўра, Путин Навальнийни озодликда кўришни истамаган ва Красиковни бошқа бировга алмаштириш учун «савдо объекти»дан қутилган.
Шарҳлар