Покистондаги вокзалда содир бўлган портлашда 21 киши ҳалок бўлди

фото: ria.ru

Покистоннинг Балужистон вилояти Кветта шаҳрида темир йўл вокзалида портлаш содир бўлди. Оқибатда 21 киши ҳалок бўлиб, яна 30 киши яраланди, деб хабар берди маҳаллий Гео ТВ телеканали.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, портлаш одатда кўп сонли одамлар тўпланадиган вокзал кассасида, поезд жўнаш арафасида содир бўлган. Жабрланганлар шаҳар касалхонасига етказилган, у ерда фавқулодда ҳолат эълон қилинган – у ерга қўшимча шифокорлар ва ёрдамчи ходимлар чақирилган.

Маҳаллий расмийларнинг айтишича, бир қанча ярадорларнинг аҳволи оғир, шу боис қурбонлар сони ортиши мумкин. Полиция портлаш худкуш-террорчи томонидан содир этилган деб тахмин қилмоқда. Бошқа тафсилотлар ҳали аниқланмаган.

7-октабр куни эрталаб Покистоннинг Карачи шаҳридаги халқаро аэропорт яқинида портлаш содир бўлди. Натижада икки киши ҳалок бўлди, яна ўн киши жароҳат олганди. Ҳодиса портловчи мосламанинг портлаши туфайли содир бўлган деб тахмин қилинмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.