Прага марказида отишма содир бўлди: ҳалок бўлганлар ва ярадорлар бор

Место происшествия
Фото: полиция Чехии

Прагада Ян Палах номли марказий майдонда жойлашган Карлова университетининг фалсафа факультети биносида отишма содир бўлди.

Чехия полицияси отишмани собир этган шахс ўлдирилганини маълум қилган. Полициянинг сўзларига кўра, воқеа жойида бир неча киши ҳалок бўлган, ўнлаб ярадорлар бор, уларнинг сонига аниқлик киритилмаган. Факультет биносидан барча одамлар эвакуация қилинмоқда.

Чехия полициясининг билдиришича, Ян Палах номидаги майдон тўсиб қўйилган,  воқеа жойига қутқарувчилар бормоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.