Православ руҳоний ва диндорлари Россия ҳукуматидан Алексей Навальнийнинг жасадини оиласига беришни сўрашди

Фото: DW

Мурожаат Россияда урушга қарши позицияси учун таъқиб қилинаётган руҳонийларни қўллаб-қувватлаш учун яратилган «Барчага тинчлик» лойиҳасининг веб-сайтида эълон қилинган:

“Алексей Навальний нафақат мухолифатчи сиёсатчи, балки диндор, православ насроний ҳам эди. Унинг хотирасини ҳурмат қилишга чақирамиз.

Бундай содда ва инсонпарвар илтимосини рад этиб, унинг ўлими фожиасига соя солманг <…> Онаси, хотини, фарзандлари ва яқинларига раҳм-шафқат қилинг. Ҳар бир инсон инсоний дафн этишлига лойиқдир.

Ҳатто императорга хиёнат қилишдан қўрқиб, Масиҳни қатл этишга қарор қилган Понтий Пилат: «Агар уни қўйиб юборсанг, Қайсарнинг дўсти эмассан» (Юҳанно 19.12), Нажоткорнинг жасадини озод қилишга тўсқинлик қилмади ва унинг дафн этилиши амалга оширилган. Пилатдан кўра шафқатсизроқ бўлманг. Тўғри қарор қабул қилинг», – дейилган муносабатда.

Мурожаатни тўққиз киши, жумладан Дюсселдорфда Навалнийни хотирлаш маросимини ўтказган протоерей Андрей Кордочкин ва руҳоний Валериан Дунин-Барковский имзолаган. Имзолар тўплаш лойиҳа веб-сайтида очиқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.