Пригожиннинг қабри бир неча кун ичида иккинчи марта таҳқирланди

Фото: РБК

“Фонтанка” шаҳар нашрининг хабарига кўра, Пороховский қабристонининг қўриқчиси Воронеж областидан бўлган 36 ёшли эркакни «Вагнер ХҲК» асосчисининг қабридаги ёдгорликка учта плакат ёпиштириб қўйган.

Улардан иккитасида «Разведка ноем Степан Засунько», учинчисида “Петух” деб ёзилган. Ҳужум қилган шахсга маст ҳолда жамоат жойларига келгани учун баённома тузилиб, қабристонни таҳқирлаш бўйича ҳам иш очилган.

«Розвідка Ноєм» – Украина Телеграм канали, аммо у ҳали Евгений Пригожин ҳайкалидаги плакатларнинг фотосуратларини жойлаштирмаган.

Илгари номаълум одамлар ёдгорлик устидан оқ бўёқ қуйиб ва бронза Пригожиннинг қўлига бинафшаранг фаллоимитатор қистириб қўйишганди.

Пригожин қабридаги ёдгорлик 2024 йил 1 июнда, унинг туғилган кунида очилган. Яқин атрофда эса кўплаб видеокузатув камералари ўрнатилган, деб йзади “Фонтанка”.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.