Путин армия ҳақида сохта маълумот тарқатганлик учун мол-мулкни мусодара қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Россия президенти Владимир Путин армия ҳақида сохта хабарлар тарқатганлик учун мол-мулкни мусодара қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар беради “ТАСС”.
Қонун “фейк” хабарлар тарқатганлик ва экстремистик фаолиятга очиқчасига даъват қилганлик ҳақидаги моддалар бўйича судланганларнинг мол-мулкини мусодара қилиш имкониятини кўзда тутади.
Бундан ташқари, қонунга мувофиқ, дезертирлик, қўпорувчилик ҳаракати ва давлат сирини ошкор қилиш учун “фойдаланилаётган ёки уларни молиялаштириш учун мўлжалланган” пул ва мол-мулк мусодара этилади.
Улашиш:
Шарҳлар