Путин интернетда тарғибот ишларини ўтказишга 0 рубль сарфлагани айтилмоқда
“МО” телеграм канали томонидан тақдим этилган якуний молиявий ҳисоботнинг http://www.cikrf.ru/ сайтидан олинган скриншотига кўра, Путин сайловолди ташвиқотига теле ва радиода 192 миллион рубль, босма нашрларда сайловолди ташвиқотига 1,9 миллион рубль сарфлаган, интернет нашрларида эса сайловолди ташвиқоти учун маблағ сарфламаган. Шу билан бирга, Россия оммавий ахборот воситаларида, жумладан, онлайн нашрларда Путин чексиз вақт ва маконга эга эди. Масалан, 2,3 миллион обуначига эга “Readovka” канали унга юзлаб хабарлар ва уч ой ичида махсус “Путин. Тарих” лойиҳасини бағишлаган.
Readovka Кремлдан яширинча ишлайдиган президент маъмурияти билан боғлиқ бўлган “АНО Диалог”дан катта грантлар олади. Ўтган йили “АНО Диалог” Рақамли ривожланиш вазирлиги бюджетидан 9 миллиард рублга яқин маблағ олган, бу “Первый канал”нинг йиллик бюджетидан ошади. Vsquare нашри ошкор қилган ҳужжатларга кўра, Readovka каналига уч йилга 13 миллион евро (1,3 миллиард рублдан ортиқ) ажратиш режалаштирилган эди.
«Интернет» сатридаги “0” Путин онлайн муҳитни жиддий ва муҳим нарса деб ҳисобламаслигига урғу беради. Президент ўз ёрдамчилари томонидан тайёрланган ахборот ҳисоботлари солинган папкалардан янгиликлар олиб, интернет ва мобил алоқадан фойдаланмаслигини қайд этганди.
Шарҳлар