Путин Юлия Навальнаянинг видеомурожаатини кўрмаган

Фото: Euronews

Владимир Путин эрининг ўлимида Россия президентини айблаган ва сиёсий курашни давом эттиришга ваъда берган Алексей Навальний бевасининг видеомурожаатини кўрган-кўрмагани ҳақида журналистларнинг саволига жавоб берар экан, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков президент уни кўрмаганини билдирди.

«Аммо, Юлия Навальная бир неча кун олдин бева қолганини ҳисобга олиб, мен буни изоҳсиз қолдираман», – дея қўшимча қилди Песков.

Шунга қарамай, журналистлар саволлар беришда давом этиб, Юлия Навальнаянинг эрининг жасади унда қолган заҳарли модданинг изларини яшириш учун қариндошларига берилмаётгани ҳақидаги сўзларига изоҳ беришни сўрашди, деб ёзади “Интерфакс”.

“Тўғрисини айтсам, мен бу мурожаат билан таниш эмасман, лекин унда шундай сўзлар бўлса, булар яна асоссиз айбловлардан бошқа нарса эмас, чунки улар ҳеч нима билан асосланмаган, тасдиқланмаган, бу ҳолатда мен фақат ахлоқий сабабларга кўра, бу сўзларни керакли даражада баҳолай олмайман», – деди Кремль вакили.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.