Швеция Украинага йирик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда

Фото: nv.ua

Унинг миқдори 7,1 миллиард крон ёки 633 миллион еврога баҳоланмоқда. Янги пакет доирасида Швеция Украинага артиллерия анжомлари ва ўқ-дориларни етказиб беради, шунингдек, бошқа қуролларни сотиб олиш учун маблағ ажратади, дея маълум қилади Швеция Мудофаа вазирлиги.

Бу 2022 йилда Россиянинг кенг миқёсли босқинт бошланганидан бери Швеция томонидан кўрсатилган энг катта ёрдам пакетидир. Унинг умумий ҳажми 2,7 миллиард еврога баҳоланмоқда. “Биз Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз”, – деди Швеция мудофаа вазири Пол Юнсон матбуот анжуманида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.