Россияда Пугачёва ва Галкиннинг қасри мусодара қилиниши мумкин

Фото: life.ru

Давлат Думаси Алла Пугачёва ва Максим Галкиннинг қасрини давлат фойдасига мусодара қилишни режалаштирмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига Россия армиясига оид фейклар учун мол-мулкни мусодара қилиш тўғрисидаги янги қонун бўйича эр-хотиннинг кўчмас мулкини текшириш таклиф қилинди, деб ёзади Shot Телеграм-канали депутат Дмитрий Гусевга таяниб.

Депутат эстрада юлдузлари ўз ҳаракатлари билан халққа қарши бораётганини кўрсатган, деган фикрда. Шу сабабли бундай ижодкорларни энди халқ артисти деб айтиб бўлмайди. Бундан келиб чиққан ҳолда, Гусевнинг сўзларига кўра, расмийлар Пугачёва ва Галкиннинг Москва областидаги мулкини тортиб олишлари мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.