Путин кечқурун Патрушев билан Бортников ва Колокольцевнинг тақдирини муҳокама қилади
Россия президенти кечқурун Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан учрашишни режалаштирган. Муҳокаманинг асосий мавзуси “Крокус Сити Холл”даги терактнинг кадрлар бўйича оқибатлари бўлади, дея хабар беради Россия ОАВ манбаси.
“Кун тартибида Ички ишлар вазирлиги ва ФСБ раҳбарларини лавозимидан четлаштириш мумкинлиги кутилмоқда. Ҳозирча сўз ишдан бўшатиш ҳақида эмас, балки четлаштириш ҳақида боряпти, бироқ ҳатто бундай қарор ҳам президент учун қийин. Шу билан бирга, биз биламизки, Колокольцев ҳам, Бортников ҳам ўз лавозимида қолиши учун жуда катта ресурслардан фойдаланган. Ҳар иккала раҳбар ҳам йигирма йил давомида ўз курсиларида ўтириб келганини эслатиш шартмикин?”, дейилади хабарда.
Бортников ва Патрушев ўртасидаги муносабатлар ўтган ҳафтада кескинлашганди.
“Патрушев ФСБ террорчилик хуружи тайёрланаётгани ҳақидаги маълумотни эътиборсиз қолдирганидан норози эди, Бортников эса бу масъулиятни Патрушевнинг ўзига юкламоқчи бўлди. Бироқ, Бортников президентнинг азалий дўсти ва Владимир Путин томонидан қурилган тизимнинг бир қисми эканлигини унутмаслигимиз керак. Улар ОАВ орқали Колокольцевни қутқаришга ҳаракат қилади”, – дея хулоса қилади ОАВ.
Шарҳлар