Путин Ким Чен Инга Россияда ишлаб чиқарилган автомобилни совға қилди
Россия президенти Владимир Путин КХДР етакчиси Ким Чен Инга Россияда ишлаб чиқарилган автомобилни совға қилди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда. Машина русуми ва моделига аниқлик киритилмаган.
КМТА хабарига кўра, совғани 18 февраль куни Шимолий Корея етакчисининг синглиси, Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари Ким Ё Чжон ва МҚ котиби Пак Чон Чхон олиб кетган. Ким Чен Иннинг синглиси айтишича, Владимир Путиннинг ҳадяси мамлакат етакчилари ўртасидаги “алоҳида дўстона алоқалардан гувоҳлик беради”.
Январда Шимолий Корея ҳукумати Владимир Путин КХДР ташқи ишлар вазири Цой Сон Хи билан суҳбатда яқин орада КХДРга ташриф буюришга тайёрлигини айтганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремлдагилар Путиннинг КХДРга ташрифи “яқин келажакда” амалга ошишига умид қилаётганини билдирганди. Ташриф муддатлари дипломатик каналлар орқали келишиб олинади.
Шарҳлар