Путин Курск областидаги жанговар ҳаракатларни кенг кўламли фитна деб атади

путин
Фото: URA

Россия президенти Владимир Путин илк бор Курск областининг чегара ҳудудларидаги жангларга изоҳ берди.

Россия ҳукумати билан учрашувда у Киев режими тинч аҳоли манзиллари, турар-жой бинолари ва тез ёрдам машиналарига қарата ўқ узиш орқали “яна бир кенг кўламли фитна”ни амалга оширганини айтди.

Украина Курск областидаги вазиятга изоҳ бермаяпти. Украина қуролли кучлари Бош штаби “Би-би-си Украина хизмати”нинг сўровига жавобан, бу борада ҳозирча маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.