Путин кузги чақириқ тўғрисидаги фармонни имзолади
Россия президенти Владимир Путин имзолаган фармонга кўра, 2024 йил октябрдан декабрь ойи охиригача 133 минг кишини Россия армиясига чақирилиши режалаштирилган.
Таққослаш учун, ўтган йилнинг кузида 130 минг нафар киши армияга чақирилган эди. 2023 йил баҳорида муддатли ҳарбий хизматга чақириш 1 апрелдан 15 июлгача ўтказилди, кейин эса муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар сони 150 минг кишини ташкил этди. Ушбу чақирув илк бор чақирув ёшини 30 ёшгача оширди.
Ўтган йиллардаги каби, Россия қуролли кучларининг вакиллари Украинадаги можарода чақирилувчилар иштирок этмаслигини айтишмоқда. Бироқ, август ойида Украина қуролли кучлари кирган Курск областида айнан муддатли ҳарбий хизматчилар бўлган. Натижада, ўзаро асирларни алмашишнинг бир неча раундлари бўлиб ўтган, асирлар орасида яқинда армияга чақирилган Россия фуқаролари кўпчиликни ташкил қилган.
Шарҳлар