Путин Мирзиёевни Россия Федерациясига таклиф қилди
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга давлат ташрифини якунлар экан, Шавкат Мирзиёевни Россия Федерациясига ўзи учун қулай вақтда ташриф буюришни таклиф қилди. Бу ҳақда икки давлат раҳбарларининг Путиннинг Тошкентга давлат ташрифи якунлари бўйича имзоланган қўшма баёнотида айтилган.
Путин “Мирзиёевга ва бутун ўзбек халқига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президентини ўзи учун қулай вақтда Россия Федерациясига ташриф буюришни таклиф қилди”. “Ташриф вақти дипломатик каналлар орқали келишиб олинади”, — дейилади қўшма баёнотда.
Улашиш:
Шарҳлар