Путин: Россия НАТО га ҳужум қилмайди, бироқ F-16 самолётлари уриб туширилади

путин
Источник: news.myseldon.com

Россиянинг ҳеч бир НАТО давлатига нисбатан режаси йўқ, у Польша, Болтиқбўйи давлатлари ёки Чехияга ҳужум қилмайди, бироқ Ғарб Украинани Ф-16 қирувчи самолётлари билан таъминласа, улар Россия кучлари томонидан уриб туширилади. Бу ҳақда чоршанба куни кечқурун президент Владимир Путин маълум қилди.

Россия ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари билан суҳбатда Путин 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин АҚШ бошчилигидаги ҳарбий иттифоқ шарққа Россия томон кенгайганини, бироқ Москванинг НАТО давлатларига ҳужум қилиш режаси йўқлигини айтганди.

Пайшанба куни эълон қилинган Кремль стенограммасида шундай дейилади: «Бизнинг бу давлатларга нисбатан тажовузкор ниятимиз йўқ».

“Биз бошқа бирор бир давлатга ҳужум қиламиз, деган фикр Польша, Болтиқбўйи ва Чехияни қўрқитади, бу мутлақо бемаънилик. Бу шунчаки бемаънилик».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.