Украина Россиянинг 12 та ядро қуроли омборидан бирининг яқинидаги нишонга ҳужум қилди

Фото: кадр из видео

Сешанбага ўтар кечаси Украина дронлари Воронеж вилоятининг Борисоглебск шаҳридаги Чкалов авиация ўқув марказига ҳужум қилди. Ушбу объектдан салкам 11 километр  масофада Россия ядро қуроллари сақланадиган “Воронеж-45” ёпиқ ҳарбий шаҳри жойлашган.

2023 йил июнь ойида, қўзғолон пайтида, “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси омборга  яқинлашганди.

Baza канали маълумотларига кўра, дронлар бир соатлик танаффус билан тўртинчи қават даражасида марказнинг фасадига қулаган. Ҳеч ким жабрланмаган. Мудофаа вазирлиги сешанба куни эрталаб Воронеж области осмонида иккита дронни уриб туширгани ҳақида ҳисобот берди, лекин қурилма парчалари қаерга тушганига аниқлик киритмади.

Дронлар томонидан ҳужумга учраган марказ Народная кўчасида жойлашган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.