Путин: Украинада ягона қонуний ҳокимият – бу парламент ва Рада спикери
Владимир Путин Украинада ягона қонуний ҳокимият парламент ва Рада спикери эканлигини айтди. Бу ҳақда у Тошкентга ташрифи якунлари бўйича журналистлар билан суҳбат чоғида гапирди, деб ёзади ТАСС.
Путиннинг сўзларига кўра, Украина Конституцияси ваколатларни кенгайтиришни назарда тутади, бироқ у ерда давлат раҳбарининг ваколатлари ҳақида ҳеч нарса айтилмаган;
Ҳозир Украина парламентини “Слуга народа” (“халқ хизматкори”) партиясининг аъзоси Владимир Зеленскийнинг сафдоши Руслан Стефанчук бошқармоқда.
24 май куни Минскдаги матбуот анжуманида Путин Украина президенти Владимир Зеленскийнинг қонунийлиги “тугаганини” айтганди. Кейин у Россия музокаралардан бош тортмаганини, бироқ унинг сўзларига кўра, қонуний кучга эга бўлган ҳужжатларни имзолашдан олдин Москва “ким билан келишиб олиши кераклигини” тушуниши кераклигини қўшимча қилганди.
Шарҳлар