Путин Украинага қарши уруш мақсадлари муваффақиятсизликка учраганини тан олди ва музокараларни бошлашга тайёрлигини билдирди

Россия Украинага қарши уруш пайтида ўз мақсадларига эриша олмади ва Киев билан музокараларни қайта бошлашга тайёр, деган Россия президенти Владимир Путин америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида.

“Биз ўз олдимизга қўйган мақсадларга ҳали эришганимиз йўқ, чунки мақсадлардан бири деназификация. Бу барча неонацист ҳаракатларни тақиқлашни назарда тутади”, деган Путин.

Унинг сўзларига кўра, бу масала 2022 йил баҳорида Истанбулдаги музокараларда кўтарилган ва Украина ярим йўлда учрашишга рози бўлган. Аммо кейин шартнома имзолашнинг иложи бўлмади, чунки Франция ва Германия буни Киевдан қўшинларини олиб чиқишни сўрашди ва қўшинлар олиб чиқиб кетилгандан кейин «Украина музокарачилари бизнинг барча келишувларимизни ахлатга ташладилар».

2022 йилнинг кузида Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан музокараларни тақиқловчи фармонни имзолади. Бунга, Путиннинг сўзларига кўра, АҚШ босими сабаб бўлган.

“Улар нотўғри қарор қабул қилишди, энди чиқиш йўлини излашлари керак. <…> Улар хато қилдилар, тузатсинлар”, деган Россия президенти Киевни фармонни бекор қилишга чақириб.

Шу билан бирга, Россия ҳеч қачон Украина билан музокаралардан бош тортмаганлигини ҳам қайд этган Путин. Унинг сўзларига кўра, “эртами-кечми биз келишувга эришамиз” ва “барибир халқлар ўртасидаги муносабатлар тикланади”, чунки “бўлаётган воқеалар маълум даражада фуқаролар урушининг элементидир”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.