Саакашвили парламент сайловларида “сиёсий курашнинг олдинги сафида бўлишини” билдирди

Саакашвили
Фото: Грузинформ

Михаил Саакашвили октябрь ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловларида “сиёсий курашнинг олдинги сафида бўлиш” ниятида. У ўзи яратган “Бирлашган миллий ҳаракат” партияси бошқарувига раҳбарлик қилмоқчи.

Бу ҳақда Грузиянинг собиқ президенти масофадан туриб иштирок этган навбатдаги суд мажлисида айтиб ўтди.

“Мамлакатимизнинг умуман келажаги бўладими ёки у йўқолганми, ана шу нарса ҳал қилинмоқда”, – деган қамоқдаги Саакашвили.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.