Си Цзиньпин Путинга доим яхши қўшни ва дўст бўлишга ваъда берди
Пекинда Россия ва Хитой раҳбарларининг музокаралари бўлиб ўтмоқда, деб ёзади “Коммерсантъ”. Си Цзиньпин Владимир Путинга икки мамлакат алоқалари синовлардан ўтиб, эталонга айланганини айтди, Россия президенти эса Хитойни савдо-иқтисодий соҳадаги асосий шерик деб атади.
“Биз Россия билан доимгидек яхши қўшнилар, содиқ дўстлар ва ишончли ҳамкорлар бўлиб қолиш ниятидамиз”, — деди Си Цзиньпин. Унинг таъкидлашича, Хитой “икки халқ ўртасидаги кўп асрлик дўстликни мустаҳкамламоқчи” ва “умумий саъй-ҳаракатлар билан халқаро тенглик ва адолатни ҳимоя қилмоқчи”.
Владимир Путин ўз навбатида Москва ва Пекин “амалий ҳамкорлик борасида каттагина тажриба” орттирганини қайд этди. “2023 йилда икки томонлама товар айланмаси қарийб 25 фоизга ошди ва яхши кўрсаткичларга — 227 миллиард долларга етди”, — деди Россия президенти.
Владимир Путиннинг самолёти Пекин аэропортига 15 май куни кечқурун қўнди. Расман Россия президентининг давлат ташрифи 16—17 май кунлари давом этади.
Шарҳлар