Путин ва Си Цзиньпин кенг қамровли шерикликни чуқурлаштириш ҳақида баёнот имзолади

Foto: “Kommersant”

Россия президенти Владимир Путин ва Хирой раиси Си Цзиньпиннинг музокаралари якунланди, деб хабар беради “Коммерсантъ”.

Учрашув қарийб 2,5 соат давом этди ва дастлаб тор, сўнг кенг таркибда ўтди. Музокаралар якунлангач, давлат раҳбарлари кенг қамровли шериклик ва стратегик ҳамкорлик алоқаларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Ҳужжат ҳозирча эълон қилингани йўқ.

Президент ёрдамчиси Юрий Ушаков аввалроқ Россия ва Хитой ўртасидаги ушбу қўшма баёнот муфассил ҳужжат бўлиб, 30 тадан ортиқ саҳифага эга эканини айтганди. Ҳужжатда “икки томонлама алоқаларнинг ўзига хос хусусияти” қайд этилган ва “икки томонлама муносабатларнинг бутун мажмуасини ривожлантириш йўллари белгиланган, Россия ва Хитойнинг адолатли ва демократик тартиб ўрнатилишидаги етакчи роли тасдиқланган”.

Владимир Путиннинг Пекинга давлат ташрифи 16—17 май кунлари бўлиб ўтади. Россия делегациясига мудофаа вазири Андрей Белоусов, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу ва Юрий Ушаков кирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.