“Крокус”даги теракт Путиннинг кучли одам сифатидаги имижига хавф солади — WSJ
Россиядаги концерт залига ҳужум Путиннинг кучли одам сифатидаги имижига таҳдид солади, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.
Россиядаги энг машҳур кўнгилочар муассасалардан бирига қилинган қонли ҳужум Путиннинг кучли шахс сифатидаги пухталик билан яратилган имижини яксон қилиши мумкин. Тегишли равишда, у қурган авторитар давлатнинг Россия халқи учун хавфсизликни таъминлаш ҳақидаги ўз ваъдаларини бажариш қобилияти ҳам шубҳа остида қолади, деб ёзади нашр.
Таъкидланишича, Путин Украинани терактга алоқадорликда тўғридан-тўғри айблаб ўтирмади. У гумонланаётган террорчилар Украинага қараб қочганини, чегарада эса уларга қарата ўт очилганини айтди.
Журналистлар ҳатто Россия телевидениесидаги баъзи экспертлар Украинанинг алоқадорлиги ҳақидаги даъволарга омма олдида шубҳа билдирганига эътибор қаратди.
Унинг ўрнига улар нима сабабдан Россия хавфсизлик хизматларига “Крокус”даги ҳужумга жавоб кўрсатиш учун бир соатдан ортиқ вақт кетгани ҳақидаги ноқулай саволларни кўтарди.
Шарҳлар