Москвада теракт уюштирганликда айбланаётган 4 нафар шахс қамоққа юборилди. Улар айбига иқрор бўлган
Москванинг Басманний туман суди “Крокус Сити Холл” концерт залида теракт уюштиришда айбланаётган икки кишини ҳибсга юборди, деб хабар беради “РИА Новости” суд залидан.
Тожикистон фуқаролари бўлган Далержон Мирзоев, Саидакрами Рачабализода, Муҳаммадсобир Файзов ва Шамсиддин Фаридунни суд икки ой — 22 майга қадар қамоқда сақлаш ҳақида қарор чиқарди. Уларнинг барчаси айбига иқрор бўлган.
Суд мажлисидан олдин гумонланувчиларга нисбатан теракт ҳақидаги модда бўйича айбловлар эълон қилинганди. Ушбу моддалар бўйича энг оғир жазо — умрбод озодликдан маҳкум этиш жазосидир.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерал хавфсизлик хизмати теракт содир этишда гумонланаётган тўрт киши қўлга олингани ҳақида 23 март куни эрталаб маълум қилганди. Махсус хизматлар талқинига кўра, улар машинада Россия-Украина чегараси томонга ҳаракатланиб, қочишга уринган. Тергов доирасида жами 11 киши қўлга олинган. Қолган 7 киши ким эканлиги, улар ҳозирда қаердалиги ҳақида хабар берилмаяпти.
Шарҳлар