Вашингтон ва Лондон Украинанинг Россияга зарбалари бўйича қарорни кейинга қолдирди
Вашингтонда АҚШ президенти Жо Байден ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Аввалроқ Давлат департаменти музокаралар мавзуларидан бири Украина учун Россия ичкарисига Ғарбнинг узоқ масофали қуроли билан зарбалар беришга қўйилган чекловни олиб ташлаш бўлишини маълум қилганди. Бироқ учрашув якунлари бўйича баёнотда бу ҳақда ҳеч нарса дейилмади.
Оқ уй хабарига кўра, Байден ва Стармер Украинани қўллаб-қувватлашини, Исроил хавфсизлигига содиқлигини билдирган ва Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақида зудлик билан битим имзолаш зарурлигини маълум қилган. АҚШ президенти ва Британия бош вазири фикрича, Исроил ўз аҳолисини ҳимоя қилиш учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак. Томонлар, шунингдек, Қизил денгизда хусийлар томонидан бўлаётган ҳужумларни қоралади, AUKUS доирасида ҳамкорликни ва икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун имкониятларни муҳокама қилди.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Украина учун узоқ масофали қуролдан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилиш Байден ва Стармер ўртасидаги музокараларда муҳокама қилинишини айтганди. Аммо Британия бош вазири томонлар муни муҳокама қилмоқчилигини рад этганди. Британиядагилар фикрича, бу қарорни яқин кунларда кутиш керак эмас, аммо БМТ Бош ассамблеясининг 22—23 сентябрь кунги сессиясида у ҳақда эълон қилиниши мумкин
Шарҳлар