Қодиров 27 ёшли жиянини Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлади
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг 27 ёшли жияни Хамзат Қодировни республика Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлади, деб ёзади “Коммерсантъ”. Бунгача ушбу лавозимни эгаллаб келган Турпал-Али Иброҳимов Чеченистоннинг Шали туманига раҳбар бўлди.
Рамзан Қодиров ўз Telegram-каналида маълум қилишича, унинг жияни ва Турпал-Али Иброҳимов “раҳбарлик лавозимларида бой тажрибага эга ва ўз зиммаларига юкланган мажбуриятларни эплайди”. Кадрлар алмашинуви сабабларини Рамзан Қодиров ошкор этмади.
Хамзат Рамзан Қодировнинг марҳум акаси Зелимхоннинг ўғли бўлиб, у 2012 йили 15 ёшида Хамзат Қодиров Центроев ҳафизлар мактабини битириб, сўнг ушбу муассасага раҳбар бўлган. 2017 йилда у Чеченистон давлат университетининг давлат бошқаруви факултетида ўқишни якунлаб, Чеченистон раҳбари ёрдамчисига айланган. 2018 йилда Курчалоев муниципал тумани маъмурияти раҳбари, 2023 йилда эса Чеченистон республика ҳукумати раиси ўринбосари ва мол-мулк ва ер муносабатлари вазири лавозимларига тайинланган.
Шарҳлар