Қозоғистон парламенти оилавий-маиший зўравонлик тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Фото: Tengri

11 апрель куни Сенат депутатлари “Аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришларни иккинчи ўқишда маъқуллади, деб ёзади Zakon.kz.

Қонуннинг мақсади аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат сиёсатининг ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, институционал ва ташкилий асосларини такомиллаштиришдан иборат.

Қонуннинг асосий вазифалари орасида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  • калтаклаш ва соғликка қасддан енгил шикаст етказишни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдан Қозоғистон Жиноят кодексига ўтказиш йўли билан жиноий жавобгарликка тортиш;
  • 106-модда “Соғликка қасддан оғир шикаст етказиш” ва 107-модда “Соғликка қасддан ўртача оғирликдаги зарар етказиш” бўйича озодликни чеклаш тарзидаги жазони истисно қилиш орқали жавобгарликни кучайтириш;
  • вояга етмаганларга нисбатан жисмоний зўравонлик ва шафқатсиз муносабатда бўлиш билан боғлиқ жиноятларда тарафларнинг ярашуви имкониятларини бартараф этиш;
  • вояга етмаган шахсни ўлдириш, вояга етмаган шахсни зўрлаш ва вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий тажовуз қилиш учун Жиноят кодексининг амалдаги қоидаларида назарда тутилган бошқа муқобил жазоларни истисно қилган ҳолда умрбод қамоқ жазосини белгилаш;
  • Жиноят кодексига янги 121-1-моддани киритиш орқали 16 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан жинсий зўравонликни жиноий жавобгарликка тортиш.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.