Украинада қурол ишлаб чиқариш бўйича махфий заводлар тармоғи яратилган — El Mundo

Foto: 24tv.ua

Украинада қурол ишлаб чиқариш бўйича махфий заводлар тармоғини қуришган, уларнинг бир қисми ер остида жойлашган, қолганлари “улкан безаклар билан ниқобланган”. Бу ҳақда Испаниянинг El Mundo нашри Украина қурол-яроғ саноатидаги манбасига таяниб хабар берди.

Ушбу заводлар жойлашган жой “мутлақо махфий”, дейилади хабарда.

El Mundo суҳбатдоши айтишича, ҳозир Украинани энг кўп хавотирга солаётган нарса заводлар Россия қўшинларидан қанчалик бекитилганидир. “Биз ишчилар орасидан бир нечта сотқинларни топдик”, — деди манба.

Журналистлар суҳбатдоши таъкидлашича, Украинада “Европага етишмаётган нарса бор, Европада эса бизга етишмаётган нарса бор”. “Бизга пул ва шартномалар етишмаяпти, Европага эса Россия таҳдиди туфайли қайта қуролланиш имкони берувчи заводлар етишмаяпти. Бу ерда бизда улар хоҳлаётган нарсани исталган Европа заводидагидан анча қисқа муддатда ишлаб чиқариш имконини берувчи тажриба ва ресурслар бор”, — деди манба.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.