ҲАМАС Байденнинг асирларни озод қилиш ҳақидаги таклифини рад этди — Reuters
Ўз исмини ошкор қилмаган исроиллик мансабдор Reuters нашрига маълум қилишича, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати гаровдагиларни озод қилиш таклифини рад этган. Бу таклиф АҚШ президенти Жо Байденнинг БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинган, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича режасининг бир қисми эди.
“Бугун кечқурун Исроил ўз воситачиси орқали ҲАМАСнинг жавобини олди. Ўз жавобида ҲАМАС Байден томонидан тақдим этилган, асирларни озод қилиш таклифини рад этди. Улар барча асосий ва энг аҳамиятли параметрларни ўзгартирди”, — деди манба.
Аввалроқ ҲАМАС баёнот эълон қилиб, БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинган резолюцияни маъқуллаган эди. АҚШнинг Ғазо секторида ўт очишни босқичма-босқич тўхтатиш ҳақидаги резолютсияси 10 июнь куни қабул қилинди. Уни ёқлаб 15 мамлакатдан 14 таси овоз берди, Россия бетараф қолди. Резолюция ўт очиш тўхтатилишини, ҲАМАС томонидан ушлаб турилган асирларнинг озод этилишини ва анклавдан Исроил армиясининг олиб кетилишини кўзда тутади.
Шарҳлар