“Крокус” вайроналари остида ўнлаб кишиларнинг жасади бўлиши мумкин

крокус
Фото: кадр из видео

Москва областидаги “Крокус Сити Холл” томоша залининг вайроналари остида бир неча ўнлаб одамларнинг жасади бўлиши мумкин.

Baza хабарига кўра, вайроналарни тозалашда иштирок этганлар ёнғин ҳарорати юқори бўлгани учун теракт қурбонларини аниқлаш қийин бўлишини қайд этган.

Baza каналининг аниқлашича, жасад қолдиқларининг парчалари деярли топилмаяпти, кўпи билан – тишлар. Экспертлар ёнғин марказидаги юқори ҳарорат туфайли баъзи жасадлар умуман сақланиб қолмаган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.