Райимбек Матраимов ҳеч қаерга кетмаслик тўғрисида тилхат билан қўйиб юборилди
Бишкекнинг Первомайский район суди Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовга нисбатан эҳтиёт чорасини ҳеч қаерга кетмаслик ҳақидаги ёзма мажбуриятга ўзгартирди. Бу маълумотни Kaktus.media таҳририяти Первомайский туман судида тасдиқлади.
Қайд этилишича, МХХ Давлат Тергов қўмитаси терговчисининг илтимоси қаноатлантирилган ва Матраимов ўз аризасига кўра озод этилган. Бунгача у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида сақланган.
Эслатиб ўтамиз, 23 март куни Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Бишкекда Қирғизистон раҳбариятига суиқасд уюштиришни режалаштирган трансмиллий уюшган жиноий гуруҳнинг беш нафар аъзоси қўлга олингани ҳақида хабар берган эди. Қўмита уларнинг барчаси Озарбайжондан келганини қўшимча қилади.
Кейинроқ қўмита матбуот хизмати қўшимча хабар тарқатди, унда қидирувда бўлган Райимбек Матраимов Озарбайжон пойтахти Бокуда экани, уни ҳибсга олиш ва кейинчалик Қирғизистонга экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилди. Ҳозир бу масала Озарбайжон ҳуқуқ-тартибот идоралари билан муҳокама қилинмоқда.
2024 йил январь ойи охирида Райимбек Матраимов Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан қидирувга берилган ва унинг миллиардлаб сомлик кўчмас мулки давлат ҳисобига ўтказилган эди.
Шарҳлар