Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластинни мустақил давлат деб расман тан олди
Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластинни мустақил давлат деб тан олди. Исроил ушбу мамлакатлардан элчиларини чақириб олишини эълон қилди, деб ёзади Медуза.
Фаластин давлати тан олиниши ҳақида Норвегия бош вазири Йонас Гар Стере маълум қилди. Қарор 28 май куни кучга киради. Стеренинг сўзларига кўра, Европанинг бошқа мамлакатлари ҳам шундай қарор ҳақида тез орада эълон қилиши мумкин. Норвегия Евроиттифоқнинг Фаластин давлатини тан олган ўнинчи мамлакатига айланди.
Ирландия бош вазири Саймон Харрис ҳам Фаластин давлати тан олинишини эълон қилди. Исроил Фаластин мустқиллигини тан олиш режалари туфайли Норвегия ва Ирландиядан элчиларини чақириб олишга қарор қилди.
Кўп ўтмай, Испания ҳам Фаластин давлатини тан олишини эълон қилди.
Шарҳлар