Меҳнатга мажбурлаганлик учун жарима миқдори оширилди

Ҳар қандай шаклдаги меҳнатга маъмурий мажбурлаш учун жарима миқдори энг кам иш ҳақининг 10 дан 30 баробаригача бўлган миқдорни ташкил қилади.  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгаришлар киритиш тўғрисидаги қонун шанба куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 21 ялпи мажлисида маъқулланди, дея хабар беради Газета.uz.

Айни пайтда ушбу ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдори МЖКнинг 51-моддасига мувофиқ энг кам иш ҳақининг 1 дан 3 баробаригача бўлган миқдорни ташкил қилади.

Маъмурий ундирув қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган худди шу ҳуқуқбузарлик учун энг кам иш ҳақининг 30 дан 100 баробаригача миқдорда жарима кўзда тутилган.

Вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган ҳуқуқбузарлик энг кам иш ҳақининг 30 дан 50 баробаригача миқдорда жарима ундирилишига, йил давомида такрорланганида эса – энг кам иш ҳақининг 50 дан 100 баробаригача миқдорда ундирилишига олиб келади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.