Украинадаги Ғарб қуроллари Россиянинг тўсқинлик қилувчи тизимлари туфайли самарасиз бўлиб қолди
Россиянинг радиоэлектрон кураш тизимлари (РЭК) Украина армиясининг АҚШдан олинган юқори технологик қуроллардан фойдаланиш имкониятини йўққа чиқармоқда. РЭК тизимлари шу жумладан, HIMARS бошқарув тизимлари ва Excalibur GPS-тизимли артиллерия снарядлари сигналларини тўсмоқда. Натижада украиналик ҳарбийлар улардан фойдаланишдан бутунлай воз кечишига тўғри келган, деб ёзади The Washington Post.
Газета маълумотларига кўра, украиналик ҳарбийлар шикоятларидан сўнг АҚШ олти ой аввал Excalibur ракеталарини етказиб бериҳни тўхтатган: уларнинг самарадорлиги бир неча ой ичида 10 фоиздан камроққа тушиб кетган. АҚШ юқори мансабли амалдори анонимлик шарти билан нашрга маълум қилишича, Пентагон Россиянинг РЭК тизимларига қарши туришда Украинага ёрдам бериш устида ишлашда давом этмоқда. Аввалроқ Россия РЭК тизимлари JDAM бомбалари ишига қаттиқ халал берган эди. Аммо ҳозир ишлаб чиқарувчи Украинага снарядларнинг яхшиланган версиясини етказиб бермоқда.
HIMARS тизимлари самарасизлиги шунга олиб келдики, жуда қимматбаҳо снарядлар ҳозир аҳамияти кам бўлган нишонларни уриш учун ишлатилмоқда. Украина ҳарбийлари ҳалигача ўз HIMARS ракеталарини самарали деб ҳисобламоқда, аммо уларнинг Россия томонидан бостирилиши шунга олиб келиши мумкинки, ракеталар 15 метр ва ундан ҳам кўпроқ масофага адашиши мумкин.
The New York Times ёзишича, россиялик ҳарбийлар РЭК воситалари ёрдамида Украина ҳудудида SpaceX’нинг Starlink сунъий йўлдош интернет сигналини бостиришга энг кўп муваффақ бўлмоқда, бу эса низода тактик силжишга олиб келиши мумкин.
Аввалроқ Washington Post 10 май куни Россиянинг Харьков вилоятига ҳужуми бошланган пайтда украиналик ҳарбийлар Россиянинг РЭК тизимлари туфайли дронлар орқали Россия қўшинлари ҳаракатини кузатиш имкониятини йўқотгани ҳақида ёзганди.
Шарҳлар