Россияда поезд рельсдан чиқиб кетди, 40 киши жабрланди (видео)
Россия таркибидаги Коми Республикасида Воркутидан Новороссийскка қараб кетаётган йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди, деб ёзади Медуза.
14 та вагондан тўққизтаси рельсдан чиққан бўлиб, бу шошилинч тормоз бериш фонида юз берган.
Авариядан кейин 46 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 40 нафаргача одам жабрланган, улардан етти киши, шу жумладан, бир нафар ёш бола оғир аҳволда. ОАВ ва Телеграм-каналлар 70 нафар жабрланувчи ҳақида маълум қилган.
Поездда жами 232 йўловчи бўлган. Авариянинг дастлабки сабаби сифатида Россия темир йўллари компанияси кучли ёмғир ва тошқин оқибатида темир йўл полотносининг ювиб кетилганини келтирмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар