Reuters: АҚШ саноат босими сабабли РФнинг олмосларига нисбатан санкцияларни қайта кўриб чиқмоқда

Reuters: США пересматривают санкции в отношении алмазов РФ из-за давления индустрии

АҚШ расмийлари санкция чоралари саноат иштирокчилари томонидан танқид қилинганлиги сабабли Россия олмосларига киритилган чекловларни қайта кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Reuters хабар беради.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон еттилик (G7) давлатларининг G7 бозорларига кирувчи олмосларнинг келиб чиқиши устидан назоратни кучайтириш бўйича ишчи учрашувларида иштирок этишдан бош тортган. «Биз Россияга зарар етказиш ва чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш ўртасида тўғри мувозанатни топишимизга ишонч ҳосил қилишни истаймиз», – дейди анонимлик шарти билан гапирган АҚШ маъмурияти расмийси.

Америка расмийсининг таъкидлашича, Ҳиндистон, БАА ва баъзи Африка давлатлари G7 ҳаракатларидан очиқчасига хавотир билдирган. Бундан ташқари, чекловлар Қўшма Штатлардаги олмос саноати вакиллари орасида хавотир уйғотган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.