БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан яна бир резолюцияни қабул қилди

оон
Фото: цензор НЕТ

13 август куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги Бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси бир овоздан “Деградацияга учраган ва қурғоқ ҳудудларда барқарор ўрмонзорларни барпо этиш, дарахт экиш ва уларни тарғиб қилиш – экологик муаммоларга қарши курашнинг самарали ечими” резолюциясини қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби хабар бермоқда.

Мазкур резолюция Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан мамлакатимизда ҳаётга татбиқ этилаётган, шаҳар ва қишлоқ ҳудудларини кўкаламзорлаштириш орқали биохилма-хилликни сақлаш ва тиклашга қаратилган “Яшил макон” миллий дастури концепцияси асосида ишлаб чиқилган.

Ҳужжатда Давлатимиз раҳбарининг Бош Ассамблеянинг 78-сессияси ва БМТ Иқлим бўйича 28-конференциясида иқлим ўзгаришига ва ерларнинг деградациясига қарши самарали курашиш бўйича билдирган асосий таклифлари ўз ифодасини топган.

Резолюцияга 100 дан ортиқ аъзо давлатлар, жумладан, Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари, Озарбайжон, Австрия, Бельгия, Баҳрайн, Венгрия, Германия, Италия, Иордания, Индонезия, Қатар, Хитой, Саудия Арабистони, Латвия, Мўғилистон, Марокаш, Ўмон, БАА, Покистон, Португалия, Россия, Корея Республикаси, Туркия, Франция ва дунёнинг турли минтақаларини ифодаловчи бошқа давлатлар ҳаммуаллифлик қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.