РФ Давлат думасининг аъзоси Белгороднинг ўққа тутилишига жавобан Украина Олий радасига ҳужум қилишни таклиф этди
Россия Федерацияси Давлат думаси депутати Алексей Журавлёв Белгороддаги воқеаларга жавобан Украина пойтахтидаги муҳим маъмурий объектларга ракета зарбалари бериш таклифини киритди.
«Менимча, Киевдаги маъмурий биноларга зарба бериш вақти келди, бу биз танлаган уруш усулига тўлиқ мос келади – бу билан Россия ҳарбийлари имкон қадар камроқ тинч аҳоли жабр кўришини таъминлашга ҳаракат қилади», – деб ёзади у ўзининг Телеграм каналида.
Журавлёв Киевдаги расмий биноларга ҳужум қилиш мақсадга мувофиқ, деган фикрни билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу Россия ҳарбийларининг тинч аҳоли орасидаги қурбонларни минималлаштиришга қаратилган умумий тактикасига мос келади. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм-каналида эълон қилган.
Депутат, шунингдек, Украина президенти офисининг ходимлари ва Олий Рада депутатларини ҳарбий жиноятчилар деб атаб, Россия ҳудудида қўпорувчилик фаолияти билан шуғулланаётганини қайд этади. Журавлёв уларга қарши “Кинжал” ракеталаридан фойдаланишни таклиф қилиб, Украина ҳаво мудофааси уларни уриб тушира олмаслигини таъкидлаган.
Шарҳлар